Қирғизистонда маст ҳайдовчи автомобилни сувга чўктирди ва 6 нафар бола ҳалок бўлди

Қирғизистон
Фото: 24.kg

BISHKEK. Кazinform — Қирғизистонда автомобиль тўғонга қулаб тушди ва салондаги саккиз нафар боланинг олти нафари чўкиб кетди, деб хабар беради 24.kg.

Ҳодиса кеча, 20 июнь куни кечқурун Қора Болта қишлоғи яқинида содир бўлган. Volkswagen Jetta ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва тўғонга қулаган.

Машинада уч нафар катталар ва саккиз нафар бола бўлган. Тўрт ёшдан тўққиз ёшгача бўлган олти нафар бола чўкиб кетган. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзоларидир.

Қора-Болта шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди билан 3-сув тўғонига дам олишга борган. Улар билан бирга эркакнинг опаси ва унинг тўрт фарзанди - учта катталар ва саккиз нафар бола бўлган.

Ҳайдовчи дам олишдан қайтаётиб, бошқарувни йўқотиб, сувга қулаган. Ҳайдовчи маст эди.

Ҳайдовчи, унинг рафиқаси, уч ойлик қизи, эркакнинг опаси ва етти ёшли қизи омон қолган. Улар касалхонага ётқизилган.

Суд-ҳуқуқий экспертиза тайинланди. Ҳайдовчи тергов доирасида ҳибсга олинган.

Шу вилояти ИИБ ҳайдовчи болаларни “чўмилиш тақиқланган” ёзуви бор жойга олиб бориб, маст ҳолатда машинага ўтиргани ва бу ҳолат уларнинг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди.

Эркак ҳибсда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар