Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ФВВ раҳбарларининг минтақавий форуми бошланди

Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ФВВ раҳбарларининг минтақавий форуми бошланди
Фото: ҚР ФВВ

BISHKEK. Kazinform - Чўлпон-Отада Иссиқкўл қирғоғида минтақавий форум – Марказий Осиё мамлакатлари фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Унда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари, БМТ агентликлари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда табиий офатлар хавфини камайтириш ва фавқулодда вазиятлар соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёда камбағаллиқни қисқартириш бўйича Сендай дастурини амалга ошириш бўйича масалалар ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, Марказий Осиё доимо зилзилалар, кўчкилар ва сув тошқинлари кўринишидаги табиий офатларга дучор бўлган заиф минтақа бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан, конструктив мулоқот, ахборот ва тажриба алмашиш учун тадбир ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ФВВ раҳбарларининг минтақавий форуми бошланди
Фото: ҚР ФВВ

 

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий форум якунлари бўйича йиғилиш баённомаси имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳайъатларининг олтинчи қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди.

Томонлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини муҳокама қилдилар ва якунларини сарҳисоб қилдилар. Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳайъатларининг бешинчи қўшма мажлиси қарорлари ижросини таъминлаш, чегараолди ҳудудларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ва ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда янги усул ва ёндошувлардан фойдаланиш, икки давлат Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳайъатларининг еттинчи қўшма мажлисини ўтказишга оид масалаларга эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар протокол имзоладилар. Қозоғистон ва Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳайъатининг навбатдаги еттинчи қўшма мажлиси 2026 йилда Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram