08:56, 16 Октябрь 2024 | GMT +6
Қирғизистонда марҳумлар учун тош ва мармардан ёдгорликлар ўрнатиш тақиқланади
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда марҳумни дафн этиш тизимини ташкил қилмоқчи. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Дафн этиш ва дафн маросими тўғрисида”ги Қонунни амалга оширишга қаратилган фармонни имзолади.
Таъкидланганидек, ҳозирги Қирғизистон жамиятида марҳумни дафн этишда ҳаддан ташқари исрофгарчилик ва бемаънилик, бошқа одамларнинг ижтимоий мавқеини менсимаслик, диний урф-одат ва анъаналардан бехабарлик каби ҳолатлар кузатилмоқда. Марҳумнинг қариндошлари тош, гранит ёки мармардан улкан мақбара қурадилар, унинг ҳайкалини ўрнатадилар, қабрларни чиройли металл панжаралар билан безайдилар.
- Қарорга кўра, Қирғизистон Республикаси мусулмонлари диний бошқармасига марҳумнинг дафн маросими анъана ва урф-одатларини тартибга солишга қаратилган тегишли фатво чиқариш таклиф қилинган:
- мусулмонлар қабристонлари ҳудудида ёдгорликлар, ҳайкаллар, қабр тошлари, тош, гранит, мармар, металл ва шу материалларнинг бирикмасидан ясалган тўсиқлар қуриш ва ўрнатишни тақиқлаш, тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган қабристонлар бундан мустасно;
- ёғоч материаллардан баландлиги 70 сантиметрдан ошмайдиган қабр ёдгорликлари ва панжаралар ясаш.
Давлат органларига:
- уч ой муддатда “Дафн этиш ва дафн маросими тартиблари тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси Қонунини амалда татбиқ этиш чораларини кўрсин;
- қабристонларни жойлаштириш, лойиҳалаш ва ободонлаштириш, улардан фойдаланиш ва сақлаш, қабр ёдгорликларининг ўлчамлари, уларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун материалларни тартибга солувчи шаҳарсозлик ҳужжатларини, намунавий қоидаларни (йўриқномаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- диний урф-одат ва анъаналар асосида марҳумни дафн этиш, қабр ёдгорликларини қуришда исрофгарчиликка йўл қўймаслик масалалари юзасидан халқ ўртасида доимий таълим-тарбия ишларини олиб бориш буюрилди.