Қирғизистонда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг томларига қуёш панелларини ўрнатиш таклиф қилинмоқда

Қуёш панеллари
Фото: “Кабар” агентлиги

Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги Қирғизистондаги қурилиш компанияларига 2024 йилдан бошлаб қурилаётган кўп қаватли уйларнинг томларига қуёш панелларини ўрнатиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги Kabarга таяниб.

Ушбу чора вазирлик томонидан жамоатчилик муҳокамасига киритилган Вазирлар кабинетининг қарори лойиҳасига киритилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат агентлигига:

2024 йил 1 январдан янги кўп қаватли уйлар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) уларни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида томнинг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш панелларини ўрнатиш талабини жорий этиш;

мавжуд ва янги қурилиш объектларида микрогенерация қурилмаларини жорий этиш механизмини ишлаб чиқиш;

бинолар ва иншоотларни энергетик текширувдан ўтказиш ҳамда бино ва иншоотларни энергия истеъмоли даражаси бўйича маркалаш орқали энергия самарадорлиги меъёрларининг кенг жорий этилиши устидан назоратни таъминласин.

Ушбу ташаббуслар қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда республикада қувватлар тақчиллигини камайтиришга қаратилган.

Сўнгги хабарлар
telegram