Қирғизистонда Қозоғистон билан иттифоқчилик шартномаси ратификация қилинди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Жогорку Кенешининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси учинчи ўқишда 2024 йил 19 апрелда Астана шаҳрида имзоланган “Қирғизистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонуни лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Қирғизистон байроқлари
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Мазкур ҳужжат Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги сиёсий, ҳарбий-техник, иқтисодий, сармоявий, транзит-транспорт, сув-энергетика, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшимча туртки беради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги шартнома жорий йилнинг апрель ойида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Астана шаҳрига расмий ташрифи чоғида давлат раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар