Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони ўсишда давом этмоқда

вакцинация
Фото: iStock

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда қизамиқ тарқалиши муносабати билан қизамиқ ва қизилчага қарши қўшимча эмлаш кампаниясининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунопрофилактика маркази маълумотларига кўра, қизамиқ билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Мамлакатда қизамиқ билан касалланганлар сони 4855 нафарга етди. Вируснинг фаол айланиши Бишкек, Чуй ва Жалолобод вилоятларида кузатилмоқда.

Касалликнинг кўпайишининг асосий сабаби болалар ва катталар ўртасида қизамиқ ва қизилчага қарши мунтазам эмлашдан бош тортишнинг кўплиги бўлиб қолмоқда. Беморларнинг 85 фоизини 10 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Республика иммунопрофилактика марказида шифокорлар учун ўқув машғулотлар ўтказиляпти. Бундан кўзланган мақсад тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш, аҳоли огоҳлигини оширишдан иборат. 

Сўнгги хабарлар