09:08, 31 Октябрь 2023 | GMT +5
Қирғизистонда қизамиқ авж олди, иккита мактаб онлайн таълимга кўчирилди
Маълумотларга кўра, бундай қарор эпидемия ва эпизоотияга қарши махсус комиссия томонидан чиқарилган.
“Шундай қилиб, Қ.Зокиров номидаги 2-умумтаълим мактаби ва А.Усмонова номидаги 7-мактаб ўқувчилари қизамиқ касаллиги тарқалиши сабабли масофавий таълимга кўчирилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур қарор билан Жалолобод шаҳар таълим бўлимига ушбу касалликка қарши эмлашдан бош тортган ёки 063-сон шакл бўйича бир марталик эмланган ўқувчилар сонига аниқлик киритиш, ҳар бир мактаб ва болалар боғчасида тиббий кўрикдан ўтиш ва эмлаш учун алоҳида хоналарни жиҳозлаш топширилди.