Қирғизистонда “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди

BISHKEK. Кazinform - Аъзолари “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти (Қозоғистонда тақиқланган – таҳр.) мафкурасини фаол тарғиб қилаётган яширин радикал гуруҳ фаолиятига барҳам берилди, дея маълум қилди Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. Бу ҳақда Kabar ахборот агентлиги ёзди.

Қирғизистонда “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди
Фото: Кабар

Қўмита маълумотларига кўра, Бишкек ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида жами 15 киши қўлга олинган. Уларнинг яшаш жойлари тинтув қилинди, катта миқдордаги диний адабиётлар мусодара қилинди ва тегишли экспертизалар тайинланди.

Гуруҳ етакчиларидан бирини Афғонистондан “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти (Қозоғистонда тақиқланган – таҳр.) аъзоси масофадан туриб ёллаган. У унинг кўрсатмаларига амал қилиб, бошқа тарафдорларни жалб қила бошлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, тарқатилган фото ва видео материалларда “террорчилик ҳаракатларига оммавий даъват”, “миллий, ирқий, этник, диний ва минтақалараро адоватни (нифоқни) қўзғатиш” ва “халифалик” ўрнатиш йўли билан конституциявий тузумни ағдариш” белгилари мавжуд.

Бундан ташқари, ўқотар ва совуқ қуроллардан фойдаланиш, қўлбола портловчи мосламаларни яратиш бўйича ўқув видеолавҳалари тарқатилди.

Шу тариқа, ҳибсга олинган 4 нафар шахс Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторига қамалди, ушбу гуруҳнинг бошқа аъзолари ва шерикларини аниқлаш бўйича комплекс тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Сўнгги хабарлар