Қирғизистонда иккита қор кўчкиси содир бўлди, жабрланганлар бор
BISHKEK. Kazinform – Кеча тунда Тоо-Ашуу довонида иккита қор кўчкиси олтита автомобиль ва микроавтобусни босиб қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бообек Ажикеевнинг сўзларига кўра, йўловчи транспортлардан бири бутунлай қор остида қолган, қутқарувчилар ундан 4 кишини олиб чиққан. Жабрланганлар орасида ҳушидан кетган аёл ҳам бор. Уни зудлик билан касалхонага олиб кетишди.

Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, Бишкек – Ўш автомобиль йўлининг 132-километрида қор кўчиши содир бўлган қисмида йўл тозалаш ишлари олиб борилган. Маҳаллий вақт билан соат 22:10да “Сосновка” автоназорат пунктида йўловчи транспорт воситаларининг ўтишига қўйилган чеклов олиб ташланди.