Қирғизистонда хорижликлар учун тиббий суғурта полиси нархи пасайтирилади
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 2024 йил 1 февралдан бошлаб мажбурий тиббий суғурта полиси (МТС) нархи ўзгаради. Тегишли буйруқ Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тузатишларга кўра, Қирғизистон фуқаролари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг мамлакатда қонуний ҳозир бўлган ва меҳнат қилаётган ишчилари учун; қочқинлар, Қирғизистон Республикасидаги бошпана изловчилар ва қайрилманлар учун 12 ойлик мажбурий тиббий суғурта полиси 1840 сом туради (илгари -1722 сом эди, таҳририят эслатмаси).
Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар учун харажатлар Қирғизистон Республикасида ўтган календарь йили учун белгиланган ижтимоий-демографик гуруҳ учун яшаш минимумидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун олти ойлик мажбурий тиббий суғурта тўлови 5955 сомни (аввалги қиймати – 8196 сом, таҳририят эслатмаси), бир йил учун – 11910 сомни (илгари 16391 сом, таҳририят эслатмаси) ташкил этади. Қирғизистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар учун 12 ойлик тўлов 11 910 сомни ташкил қилади.
Юқоридаги тоифадаги шахслар учун харажатлар хорижий фуқароларнинг ўтган календарь йилидаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланади.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова