Қирғизистонда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қирғизистонда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди
Фото: vb.kg

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари “Қирғизистон Республикасининг нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади.

Қонун лойиҳасини 66 та депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, 5 та депутат қарши чиқди.

Қирғизистон Республикасининг “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартиришлар билан “хорижий нотижорат ташкилоти”, “хорижий нотижорат ташкилотларининг таркибий бўлинмалари”, “хорижий вакиллик функцияларини бажарувчи нотижорат ташкилот” тушунчалари киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 17 январида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровга мактуб йўллаб, Қирғизистон парламентида кўриб чиқилаётган “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидан хавотир билдирган.

Садир Жапаров ўз жавобида адолат ва эркинликка интилиш қирғиз халқининг генетик коди эканлигини, Блинкеннинг мактубида эса давлатнинг ички ишларига аралашиш аломатлари қайд этилганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар