Қирғизистонда фирма ва компаниялар номида диний атамалардан фойдаланиш тақиқланди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда фирма ва компаниялар номида диний атамалардан фойдаланиш тақиқланди. Тегишли қонунни Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистонда фирма ва компаниялар номида диний атамалардан фойдаланиш тақиқланди
Фото: kabar.kg

Қонуннинг мақсади юридик шахсларнинг корпоратив номида диний мазмундаги сўзлар, атамалар ва таърифлардан фойдаланишни тақиқловчи ҳуқуқий нормаларни яратишдан иборат.

Қабул қилинган ўзгартиришларга кўра, юридик шахснинг корпоратив номида диний тусдаги сўзлар, атамалар ва таърифлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди, уставида асосий даромад мақсадни кўзда тутмаган диний нотижорат ташкилотлар, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно .

Диний мазмундаги сўзлар, атамалар, таърифлар рўйхати ва улардан фойдаланиш тартиби мамлакат вазирлар кабинетии томонидан тасдиқланади.

Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар