14:37, 29 Июнь 2021 | GMT +5
Қирғизистонда давлат аппаратлари сони 30 фоизга қисқаради
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Президенти Садир Жапаров «Давлат аппаратлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.
Давлат ижроия ҳокимияти органлари тузилмасини оптималлаштириш, такрорланиш ва ортиқча штатларга барҳам бериш, шунингдек давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларини тежаш мақсадида, Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 71-моддасига биноан, Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти, вазирликлар, давлат қўмиталари, ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа давлат органлари, маҳаллий давлат маъмурияти ва давлат органларини 30 фоизга қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди», - дейилади хабарда.