15:07, 05 Январь 2022 | GMT +5
Қирғизистонда COVID-19 юқтириш бўйича кунлик антирекорд янгиланди
BISHKEK. Kabar - Kazinform - Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2022 йил 5 январ ҳолатига кўра, мамлакатда бир кунда коронавирус юқтириш ва пневмония билан касалланишнинг 152 та янги ҳолати қайд этилган, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Бу ўтган йил сентябр ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсатгичдир.
Маълумотларга кўра, улардан 112 нафари Бишкекда, 10 нафари Ўшда, 12 нафари Чуй вилоятида, 11 нафари Ўш вилоятида, 3 нафари Иссиқкўл вилоятида, 4 нафари Жалолобод вилоятида қайд этилган.
Ҳозирга қадар Қирғизистонда жами 185 минг 31 ҳолат қайд этилган.
Кун давомида 53 нафар бемор, жами 180 минг 50 бемор соғайиб чиққан.
Бир сутка давомида коронавирус туфайли 2 нафар одам вафот этган, қайд этилишича, улар эмланмаган.
Бутун давр мобайнида жами 2 минг 809 киши вафот этган.
Қирғизистонда аввалги антирекорд 2021 йил 4 сентабрда қайд этилган. Ўшанда (кунига 154 та янги ҳолат аниқланган).
Фото: Кабар