Қирғизистонда биринчи марта буйрак трансплантацияси амалга оширилди

BISHKEK. Kazinform - Бугун Бишкекда Она ва болани муҳофаза қилиш миллий марказининг трансплантология бўлими 22 ёшли беморга биринчи марта бепул буйрак кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қирғизистонда биринчи марта буйрак трансплантацияси амалга оширилди
Фото: kabar.kg

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, операция учта жарроҳ, битта анестезиолог, иккита анестезист ва иккита операция бўлими ҳамшираларидан иборат иккита тиббий бригада томонидан амалга оширилган.

Биринчи босқичда донорнинг буйрагини олиш учун икки соатлик операция ўтказилди, сўнгра буйрак реципиентга кўчирилди. Беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, Қирғизистонда 2024 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан 50 та буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказиш режалаштирилган.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар