Қирғизистонда айрим тоифадаги хорижликлар етти кунгача визасиз юра олади

Виза
Фото: ЎзА

Қирғизистон Ҳиндистон ва Хитойнинг айрим тоифадаги фуқаролари учун етти кунлик визасиз тартибни жорий қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Мамлакат ташқи сиёсат идорасидан маълум қилинишича, Қирғизистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси виза сиёсатини янада либераллаштириш мақсадида тегишли қарорни эълон қилган. Ҳужжатга мувофиқ, Ҳиндистон ва Хитойнинг АҚШ, Буюк Британия ва Шенген ҳудудига кирувчи давлатларга кўп марталик визаси бор фуқаролари Қирғизистонда етти кунгача визасиз юра олади.

Макао ва Гонконгда доимий яшайдиган шахслар Қирғизистонда бир ой давомида визасиз юриши мумкин, фақат уларнинг ёнида қайтиб кетиш учун чиптаси бўлиши лозим.

- Айни чоралар сайёҳлик оқимини рағбатлантириш ҳамда Қирғизистоннинг инвестициявий ва ишбилармонлик жозибадорлигини оширишга қаратилган, - деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Сўнгги хабарлар
telegram