Қирғизистонда авиакомпания фойдаланувчиларига сертификатлар беришга мораторий жорий этилди

BISHKEKE. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Авиакомпания фойдаланувчиларини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлар беришга тақиқ (мораторий) жорий этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

ұшақ
Фото: freepik.com

Ҳужжатга кўра, миллий авиация тизимини мустаҳкамлаш, шунингдек, унинг шаффофлиги, ишончлилиги ва халқаро талабларга мувофиқлигини ошириш мақсадида янги ташкил этилган авиакомпанияларга давлат раҳбарининг тегишли қарори қабул қилингунга қадар операторлик лицензияларини рўйхатдан ўтказиш ва бериш тақиқланади. 

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фуқаро авиацияси давлат агентлигига фақат Қирғизистон Республикасидан ташқарида парвоз қилувчи ҳамда бир ойдан ортиқ вақт давомида мамлакат аэропортларида жойлашмаган ҳаво кемаларига (самолёт/вертолёт) эга бўлган авиакорхоналар фаолиятини текшириш топширилди. 

Текширув натижаларига кўра, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган авиакомпанияларни рўйхатдан ўтказиш ва операторлик лицензиясини бекор қилиш зарур. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу Фармондан келиб чиқадиган чора-тадбирларни кўриш, шунингдек, ўз қарорларини унга мувофиқлаштириш вазифаси топширилди.

 

Сўнгги хабарлар