Қирғизистонда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида сунъий интеллектни жорий этиш режалаштирилмоқда

Қирғизистонда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида сунъий интеллектни жорий этиш режалаштирилмоқда
Фото: Kaбар

2024 йилда Қирғизистон аҳолисига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш мақсадида аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида сунъий интеллектни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Нурия Кутнаева “Кабар” агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда вазирлик рақамли инфратузилмани ривожлантириш режасини ишлаб чиққан.

Қуйидагича режалаштирилган

маълумотлар марказларини яратиш;

рақамли ҳужжатлар сонини кўпайтириш;

давлат хизматларини имкон қадар рақамли форматга ўтказиш;

5 та янги аҳолига хизмат кўрсатиш марказини очиш;

аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг функцияларини қишлоқ ҳокимликларига топшириш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча талабларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг айрим хизматларини фронт-офис форматида айрим тижорат тузилмаларига аутсорсинг қилиш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш;

аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида сунъий интеллектни жорий этиш.

Сўнгги хабарлар
telegram