Қирғизистонда ахборот муҳитини ўрганиш маркази ташкил этилди
BISHKEK. Кazinform –Қирғизистонда фуқароларни ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш учун Ахборот, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги қошида Ахборот муҳитини ўрганиш давлат маркази ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган.
Марказ ахборот муҳитини ўрганади ва бу борадаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади. Унинг яратилиши Қирғизистон Республикасининг "Ишончсиз (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончсиз ёки ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Қирғизистон Республикаси Ахборот, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига янги ташкилотни жойлаштириш учун бинолар билан таъминлаш, уни белгиланган тартибда адлия органларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда зарур техник ва коммуникация воситалари билан таъминлаш вазифаси топширилди.