Қирғизистонда 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 11 сентябрь куни Алмати вақти билан соат 07-54 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: Anadolu Agency

«Зилзиланинг эпицентри Алмати шаҳридан 553 км жануби-ғарбда Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 9,8 ни ташкил этади. MPV магнитудаси - 4.4. Эпицентр координаталари - 40,04° ш.к. 71,79° ш.у. Чуқурлиги - 5 км. Сезилувчанлиги тўғрисида маълумот (МSK-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деб хабар беради сейсмологлар.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашнинг Марракеш шаҳрида 7 магнитудали зилзила содир бўлди. Марокашдаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 2 мингдан ошди.


Сўнгги хабарлар