Қирғизистонда 29 болани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди

Алматы
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қирғизистоннинг Сўзак туманида мактаб ўқувчиларини уриб юборган юк машинаси ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзади Кабар агентлиги.

Қирғизистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Октябрь Урманбетов воқеа жойига келиб, вазиятни назоратга олди.

Бу иш ҳам Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамшибек Ташиев назоратида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбон бўлган болалар сони 25 нафардан 32 нафарга ошган.

Касалхонадаги 9 нафар боланинг тўрт нафари жонлантириш бўлимида, аҳволи оғир. Шифохона мудири Қипшақбай Тоқтарбаевнинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг икки нафарида бош мия жароҳати, бирининг бош суяги очиқ жароҳат олган, бош суяги асосининг синиши, бирида эса қовурға ости суягининг сиқиб чиққан синиши бор. Талоқ ёрилиб кетган икки болага жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда музқаймоқ ортилган юк машинаси 29 болани уриб юборган ва улардан 7 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар