Қирғизистонда 23 та автомобилни сел оқизиб кетди

ASTANA. Kazinform - Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Арстанбап қишлоғида кучли ёмғир оқибатида кучли сел келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

В Кыргызстане селевым потоком смыло 23 автомобиля
Фото: МЧС КР

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кўрсатилган аҳоли пунктида 23 та автомобилни сел оқизиб кетган, касалхона, савдо уйи, 5 та кўприк, 1 километр ички йўлни сув босган.

Сел келган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 70 нафар қутқарувчиси, ИИВнинг 50 нафар ходими, фуқаро муҳофазаси хизматининг 30 нафар ходими ва маҳаллий аҳолидан 60 нафар фуқаро жалб этилган. Фуқаро муҳофазаси хизматининг 10 бирлик техникаси жалб этилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар