Қирғизистонда 180 дан ортиқ давлат хизматчиси Кўлбоев ва Матраимов билан алоқаси учун ишдан бўшатилди

Қирғизистонда 180 дан ортиқ давлат хизматчиси Кўлбоев ва Матраимов билан алоқаси учун ишдан бўшатилди
Фото: kabar.kg

Қирғизистонда Қамчи Кўлбоев ва Райимбек Матраимов мафияси билан яширин алоқада бўлган 226 дан ортиқ турли даражадаги давлат хизматчилари фош этилди, улардан 180 дан ортиғи эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб.

Қўмита маълумотларига кўра, божхона хизматида 85 нафар ходим аниқланган, шундан 76 нафари ишдан бўшатилган, Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида 26 нафар шахс аниқланган, улардан 14 нафари хизмат вазифаларидан четлаштирилган, 6 нафари маҳаллий кенгаш депутати мандатини топширди, туман давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан 65 киши лавозимидан четлаштирилди. Шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралардаги бир қатор ходимлар ишдан бўшатилди.

Айни пайтда қолган аниқланган давлат хизматчиларига нисбатан тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига қуролли қаршилик кўрсатгани учун криминал авторитет, қонун ўғриси Қамчи Асанбек (Қамчибек Кўлбоев) йўқ қилинган эди.

Сўнгги хабарлар