Қирғизистонда 12 бола ширинликдан заҳарланди

Қирғизистоннинг Чуй туманидаги Искра қишлоғида 27 ноябрь куни мактаб ўқувчилари конфет ва ширинлик спрейи билан овқатдан заҳарланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

12 детей отравились сладостями в Кыргызстане
Фото: pexels

Чуй вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси маълумотига кўра, 27 ноябрь куни Искра қишлоғининг 12 нафар вояга етмаган фуқароси (2012, 2009, 2008-йилларда туғилган) овқатдан заҳарланиш ташхиси билан Тоқмоқ шаҳар шифохонасига ётқизилган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси уйларига жўнатилган. Мазкур ҳолат қайд этилиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Аниқланишича, 12 ёшли 7-синф ўқувчиси Искра қишлоғидаги чиқиндихонадан бир пакет «BEN 10» конфети ва шиша ичидаги ширин спрейи топиб олган ва уни мактабда синфдошларига таклиф қилган. Кейинчалик болалар ушбу ширинликлардан заҳарланган. Маҳсулотлар олиб қўйилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди. 

Айни пайтда мактаб ўқувчиларининг аҳволи барқарор деб баҳоланяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув туманида 43 нафар мактаб ўқувчиси номаълум моддадан заҳарланган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчилардан бири атир сепган, шундан сўнг ўқувчилар касал бўлиб қолган.

Сўнгги хабарлар