Қирғизистон жанубида зилзила юз берди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон жанубида маҳаллий вақт билан соат 15:40 да зилзила қайд этилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Зилзила
Фото: ҚР Миллий академияси Сейсмология институти

Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила марказида 12 балли МSК-64 шкаласи бўйича 3 баллга яқин, магнитудаси Mpv=3,2, энергия синфи К=8 бўлган.

Зилзила манбаи Қирғизистон ҳудудида, Сари-Тош қишлоғидан 5 км жануби-шарқда, Оқ-Босоғо қишлоғидан 13 км жануби-шарқда, Қора-Киндик қишлоғидан 15 км ғарбда жойлашган.

Аҳоли пунктларида зилзила интенсивлиги: Сари-Тош қишлоғида 3 балл, Оқ-Босоғо, Арча-Булоқда - тахминан 3 балл.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар