Қирғизистон VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг видеоролигини эълон қилди

BISHKEK. Kazinform — VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 31 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади. Унда 90 мамлакатдан иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги мухбири.

Кыргызстан представил ролик к VI Всемирным играм кочевников
Фото: Кабар

2026 йилги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг расмий промо-ролиги эълон қилинди.

Унда ҳар бир миллатнинг ўз тарихи, ҳар бир маданиятнинг ўз овози борлиги таъкидланган. Ҳар бир анъана келажак авлодга етказилгунча яшайди. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари инсонларни спорт, маданият ва мерос орқали бирлаштиради.

“Овоз янграйдиган макон. Асрлар ва авлодлар оша. Тоғлар, даштлар ва йўллар орқали. Халқлар тарихи ва уларнинг мероси орқали. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари яна Қирғизистонга қайтмоқда”, — дейилади видеороликда.

Бундан аввал 60 дан ортиқ мамлакат VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлагани ҳақида хабар қилинган эдик.

Шунингдек, 2026 йилги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг маскоти сифатида қор барси танлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

Қирғизистон VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик ишларини кучайтирди.

Қирғизистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги маълумотига кўра, VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари мусобақалари алоҳида спорт тури сифатида ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.