Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – 2026: дастлабки тайёргарлик режаси тасдиқланди

ASTANA. Kazinform — Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев раислигида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кабар ахборот агентлиги хабар берди.

Дүниежүзілік көшпенділер ойыны - 2026
Фото: Қырғыз Республикасы Мәдениет, ақпарат және жастар саясаты министрлігі

Йиғилиш давомида тадбирнинг асосий ўтказиладиган жойлари, ташкилий масалалар, ўйинларнинг бориши ва тайёргарлик ишларининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумотлар тингланди.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини юқори савияда ташкил этишни таъминлаш бўйича тегишли давлат органларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда вазир ўринбосарлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги директори Қалибек Молдажиев, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари халқаро котибияти раҳбари Нурсултан Аденов, бош режиссер Алтинбек Максутов, шунингдек, тегишли давлат органлари ва муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон кўпкари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Кўчманчилар ўйинлари рўйхатига киритилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар