Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида рўй берган зилзила қуввати 6 баллни ташкил қилган

Қирғизистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Пулгон қишлоғидан 8 км шимоли-шарқда, Қадамжай қишлоғидан 10 км шимоли-шарқда, Интимак қишлоғидан 10 км жануби-шарқда ва Ўшдан 95 км жануби-ғарбда жойлашган.
Агентлик хабарига кўра, зилзила кучи Қирғизистоннинг:
Қадамжай, Пулгон, Интимак қишлоқларида - тахминан 6 балл;
Жиделик, Котир-Булоқ, Алға, Шуран, Марказ, Қора-Добе, Уш-Қўрғон, Қизил-Булоқ, Котормо, Тамаша, Орозбеково, Қизил Қия қишлоқларида - 5 балл;
Карвон, Найман, Бор-Баш, Кожо-Орик, Қизил-Булоқ, Беш-Буркан, Валакиш, Чаувай, Қора-Джигач, Майдан, Кароол, Қора-Шўра, Гайрат, Қулду, Айдаркен, Жана-Қўрғон, Ормаш, Сур, Қизил-Қўрғон, Отукчи, Сари-Утек, Қора-Тумсиқ, Жана-Жр, Қирғиз-Киштак - 4 балл;
Бакен шаҳрида, Базар-Баши, Бужум, Ноокат, Фрунзе, Жана-Ноокат, Араван қишлоқларида тахминан 4 балл;
Ўш шаҳрида - 3 балл атрофида сезилган.