Қирғизистон ва Тожикистонда сел оқими ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши мумкин

Таджикистан, река, оползень, сель
Фото: khovar.tj

ASTANA. Kazinform – Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим вилоятларида сел келиши ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.

Департамент маълумотларига кўра, 15-16 апрель кунлари Қирғизистоннинг Чуй, Талас, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида беқарор об-ҳаво шароити ва кучли ёғингарчилик туфайли тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел оқими хавфи мавжуд.

Тоғ ёнбағирлари ва пасттекисликларни сув босиши, дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда.

Тожикистонда Гидрометеорология агентлиги Яхсув ва Қизилсув дарёларида сув сатҳи кўтарилиши ва сел келиши хавфидан огоҳлантиради.

Хатлон вилоятида, республикага бўйсунувчи тоғли ва Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг ғарбий туманларида, шунингдек, Суғд вилоятининг тоғ олди ҳудудларида маҳаллий характердаги сел оқимлари кузатилиши мумкин.

Яхсув ва Қизилсу (жанубий) дарёларида ҳамда Ҳисор тизмасининг жанубий ён бағирларидан оқиб ўтувчи дарёларда ёғингарчилик туфайли сув сатҳининг кўтарилиши кутилади.

Сўнгги хабарлар