Қирғизистон ва Тожикистон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказмоқчи
Душанбе шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтди, унда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, конструктив мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар, 2030 йилга бориб мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш бўйича умумий мақсадни таъкидладилар.
Қирғизистон Тожикистон маҳсулотларини ЕОИИ бозорига етказиб беришда самарали бўғин сифатида ҳаракат қилишга тайёр. Бундан ташқари, Қирғизистон томони Тожикистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Вазирлар маҳкамаси раҳбарлари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш зарурлигини таъкидладилар.

Энергетика соҳасидаги муваффақиятли ҳамкорликка катта эътибор қаратилиб, «CASA-1000» лойиҳасини тезкорлик билан амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
А.Қасималиевнинг амалий ташрифи доирасида Тожикистоннинг гидроэнергетика соҳасидаги тажрибаси билан танишиш мақсадида Роғун ГЭСига ташриф буюриш режалаштирилган.
Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси масаласини ҳал қилгани хабар қилинганди. 31 март куни Хўжандда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади.