Қирғизистон ва Тожикистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди

BISHKEK. Kazinform – Тожикистоннинг Бустон шаҳрида Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг қирғиз-тожик давлат чегарасини демаркация қилиш ва ўрнатиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

шекара мәселесі
Фото: kabar.kg

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу учрашув доирасида томонлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси чизиғининг қолган участкаларда ўтишини тавсифлаш бўйича ўз таклифларини тақдим этдилар. Учрашув дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон 970 километрга яқин умумий чегарага эга. Сўнгги бир неча ой давомида томонлар бир-бирининг ҳудудида қўшма давлат чегарасини келишиш бўйича навбатма-навбат фаол музокаралар олиб бормоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойидан то бугунгача икки давлат ҳукуматлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 240 километрдан ортиқ қисмини келишиб олди.

Сўнгги хабарлар