Қирғизистон ва Тожикистон 11 километрга яқин давлат чегараси бўйича келишиб олди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича яна 10,76 километрлик давлат чегара чизиғи бўйича келишиб олди, дея хабар беради Каzinform.

Қирғизистон ва Тожикистон 11 километрга яқин давлат чегараси бўйича келишиб олди
Фото: khovar.tj

Қирғизистон Республикаси Вазирлар кабинети матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилнинг 12-17 март кунлари Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида топографик ишчи гуруҳлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди, унда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 10,76 километри келишиб олинди.

Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди. Томонлар Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттиради.

Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси 970 кмдир. Томонларнинг учрашувлари бир-бирининг ҳудудида навбатма-навбат ўтказилади. Ўтган йилнинг октябрь ойидан ҳозиргача икки давлат ҳукуматлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 212 километрдан ортиқ қисмини келишиб олган.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар