Қирғизистон ташқи қарзини 2035 йилгача тўлиқ қопламоқчи

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон яқин 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ тўлаш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров Кабар агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Садир Жапаров
Фото: Кабар

“2035 йилга бориб, бугунги кунгача тўпланиб қолган 5 миллиард долларлик ташқи қарзларимизни тўлаймиз. Иқтисодиётимиз яхшиланди. Мамлакатда тинчлик ва барқарорлик бор экан, биз бемалол тўлаймиз”, – дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, аввалги қарзларни халқ ҳисобидан – республика бюджетидан тўланиши маълум қилди. Чунки бунгача бирорта ҳам ўзини-ўзи таъминловчи лойиҳа бўлмаган.

Шу билан бирга, Жапаров Қирғизистон истиқболли лойиҳалар, жумладан, қиймати 5-6 миллиард долларлик “Қамбар-Ата 1” ГЭСи қурилиши учун янги ташқи кредитлардан воз кечишни режалаштирмаётганини билдирди.

“Келажакда қанча қарз олсак ҳам, ҳар бир лойиҳа ўзини оқлайди. Республика бюджети ва халқ чўнтагига ҳеч қандай оғирлик бўлмайди”, – деди Президент.

Сўнгги хабарлар