23:35, 29 Февраль 2024 | GMT +5
Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам етказилди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам жўнатилди.

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Бишкек ИЭСдаги табиий офатни бартараф этишга кўмаклашиш учун давлат моддий захирасидан дизель ёқилғиси кўринишидаги 2 минг тонна гуманитар юки ажратилган.
“28 февраль куни “Резерв” РДК “Заря” филиалидан 17 та вагон цистерналари билан 1000 тонна дизель ёқилғисининг биринчи партияси жўнатилди.
Гуманитар юк Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги вакилларига топширилади”, — дейилади хабарда.