Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштиришга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди – МХҚ

Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштиришга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди – МХҚ
Фото: Кабар

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХҚ) Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштиришга уринган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди, деб хабар беради “Кabar” сайти қўмитанинг матбуот хизматига таяниб.

Тарқалган маълумотларга кўра, хорижий фуқаролар ва давлатлараро қидирувда бўлиши мумкин бўлган шахслар ўртасида уюшган жиноий гуруҳларнинг ноқонуний фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирларни ташкил этиш чоғида Озарбайжоннинг 5 нафар фуқароси – трансмиллий ташкилот аъзоси аниқланган.

Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик органлари эътиборига тушган жиноий гуруҳ: Алиев В.М., Багиров С.А., Асгаров М.О., Беҳбудов М.С., Мамедов З.И.

Олинган маълумотларга кўра, жиноят оламида “дайди” лақаби билан танилган М. О. Асгаров жиноий муҳитни мустаҳкамлаш ва ўғрилар мафкурасини тарғиб қилиш, шунингдек, ўз мавқеини ошириш мақсадида УЖГга қарши фаол кураш олиб бориш сиёсати билан боғлиқ мамлакат раҳбариятига суиқасд уюштириш учун шериклари билан Қирғизистон ҳудудига келган.

Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 2024 йил 22 март куни тезкор қидирув ўтказилиб, унинг натижасида юқорида қайд этилган барча шахслар қўлга олинди.

Айни пайтда уларга нисбатан Қирғизистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги хабарлар