Қирғизистон президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

Қирғизистон президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
Фото: Kabar

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади, деб хабар берди Кazinform мухбири.

Президент администрациясининг ташқи сиёсат бoлими мудири Муратбек Азимбақиевнинг сoзларига кўра, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида давлат раҳбарлари Иттифоқнинг кейинги фаолияти учун зарур бўлган қарорларни кўриб чиқадилар. Хусусан, ЕОИИ Комиссия ҳайъати ва суди аъзолари, Иттифоқнинг 2024 йилга мўлжалланган халқаро фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда 2024-2025 йилларга мўлжалланган ЕОИИ макроиқтисодий сиёсати бўйича йўриқномалар тасдиқланади. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида 2030 ва 2045 йилларга мўлжалланган интеграция жараёнларини янада ривожлантириш бўйича вазифалар ва асосий йўналишларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, учрашув чоғида Эрон Ислом Республикаси билан ЕОИИ эркин савдо зонаси тўғрисидаги Битим имзоланиши кутилмоқда. МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида 2023 йилдаги ўзаро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, истиқболдаги асосий вазифалар белгилаб олинади, долзарб халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Қирғизистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилган.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар
telegram