Қирғизистон президенти давлат байроғи дизайнини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади

Қирғизистон президенти давлат байроғи дизайнини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади
Фото: Кабар

Қирғизистонда мамлакат давлат байроғидаги нурлар тасвирини ўзгартириш таклиф қилинди. Тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига қўйган Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари ташаббускорлар бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Қирғиз байроғи марказида тасвирланган кулбадан (шанирақ) қуёш нурига қараган одамлар турли тасавурларга эга бўладилар: кимлардир қуёш нақшини кунгабоқар, бошқалари эса ўтовнинг ташқи томонини кўради. Парламент аъзолари шу сабабдан мамлакат давлат байроғидаги қуёш нурини тўғирлашни таклиф қилишди.

Келажакда мамлакат давлат байроғидаги нурлар тасвирини ўзгартириш ғояси қирғиз халқи томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Ўз навбатида Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида бу ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу билан бирга, давлат раҳбарига депутатлар томонидан таклиф этилган вариант ёқмади ва уни такомиллаштиришни талаб қилди.

“Камчиликлар бордек туюлди. Таклиф этилган версияда қуёш нурлари тиканларга ўхшарди. Парламент аъзолари экспертлар билан маслаҳатлашиб, тегишли тузатишлар киритдилар. Ўзгартирилган версия ҳақиқатан ҳам қуёш нурларига ўхшайди.

Худо хоҳласа, бу вариант қўлланилса, қарам бўлиб қолмаймиз. Энди қуёш бизга табассум қилади. Мен ҳар қандай эътиқод ёки ирим-сиримдан йироқман. Аммо, шунга қарамай, байроғимиздаги қуёш нуридек ёруғ, ривожланган, мустақил давлат бўлишга умид қилишимиз керак”, – деди С.Жапаров.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамшибек Ташиев ҳам давлат рамзи дизайнини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватлади ва бу ҳақда Facebookдаги саҳифасида ёзди.

“Байроқни ўзгартириш масаласи икки кундан бери муҳокама қилинмоқда. Менимча, уни ўзгартириш керак. Мамлакатимиз байроғи билан танилган. Байроқдаги тасвирда кунгабоқар эмас, ёрқин қуёш акс этиши керак. Мен байроқни ўзгартириш ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Қуёшдек порлаётган байроқ олдида барчамиз бир муштдек жипслашайлик!” – деб ёзади Қ.Ташиев.

Давлат рамзининг янги эскизини яратиш учун байроқнинг амалдаги версиясини ишлаб чиқишда иштирок этган муаллифлар жалб қилинган. Математик ҳисоблар ва чизмалар тайёрладилар.

Сўнгги хабарлар