Қирғизистон Президенти Аманжол Алтаевнинг танқидига жавоб берди

None
Фото: kabar.kg
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзини мақтаб, от минтган қозоқ шоирининг хатти-ҳаракатларини танқид қилган ҚР Мажлиси депутати Аманжол Алтаевга жавоб йўллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳа, ижтимоий тармоқларда Аманжол Алтаев биродаримизнинг мурожаатини ҳам ўқиб чиқдим. Албатта, бу ноқулай фикр бўлди. Аввало, «Элчига ҳам, хонандага ҳам ўлим йўқ» дейишади. Элчилар ўз вазифаларини бажарадилар. Хонандалар ва ҳатто шоирлар ўзини қулай ҳис қилган жойда куйлайди. Танқид қилади, мақтаб куйлайди, ҳатто нимадир сўраш учун ҳам куйлайди. Ундан камчилик ёки сиёсат излашнинг ҳожати йўқ. Иккинчидан, шоир Биржан Қалдибаев қирғизнинг жияни. Мен эса қозоқнинг жияниман. Биз қариндошмиз. Бешинчи бобом Сўлтонқулнинг хотини Нооча қозоқнинг қизи эди. Учинчидан, биз қирғиз-қозоқ тилида сўзлашувчи халқмиз. Агар мен ўша пайтда унга от совға қилмаганимда, «Тоғам мени пиёда жўнатиб юборби, тоғамнинг бир от мингизар шароити йўқми?» деган бўлар эди. Агар у ерда бўлмаганимда, ўша шоирнинг сўзларини эшитмаганимда, воқеа бошқача бўларди. Шунинг учун жаноб Аманжолга айтмоқчиманки, сиз ҳеч қачон ноқулай вазиятга дуч келмагансиз», – деди Қирғизистон Президенти Кабар Миллий ахборот агентлигига берган изоҳида.

Унинг фикрича, қозоқ шоирига от бериш ортида сиёсат йўқ.

«Машҳур шоир жиянимнинг гапига тушиб қолмаслик учун от совға қилдим. Ҳозир эса Биржан Қалдибаев қандай шоир эканлигини ҳам билмайман. Мен уни илгари танимасдим ҳам. Уни кўча шоири деб аташган. Ҳозир кўча шоири бўлса, балким охир-оқибат қозоқ-қирғиз халқига машҳур шоир бўлиб қолар. Қўллаб-қувватлаш билан у машҳур шоирга айланиши мумкин. Қозоқ ва қирғизларни биздан бошқа ҳеч ким қўллаб-қувватламайди. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Ҳозирги дунёда вазият кескин. Қозоқ ва қирғиз ўртасида ўт қўймоқчи бўлган учинчи кучлар ҳамон бор. Биз бундай алданишдан йироқ бўлишимиз керак. Ўртамиздаги тинчликни сақлайлик», – деди Садир Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон давлати раҳбари 13 август куни Иссиқкўлда Кўкбўри бўйича клублар ўртасидаги I жаҳон чемпионати очилишида Биржан Қалдибаевга от мингизиши ҳақида айтган эди.

Яқинда Қирғизистон Президенти девонининг раҳбари Қанибек Туманбаев отни ўз эгасига топширди.

Кеча Қозоғистондаги Мажлис депутати Аманжол Алтаев Facebookдаги саҳифасида қозоқ айтишуви санъатида Биржан Қалдибаев исмли шоирнинг йўқлигини айтиб, танқид қилди.

«Биржан укамнинг дўмбира чалиб, бутум қозоқ халқи номидан гапиришига асос йўқ эди. Чунки қозоқ айтиш санъатида бундай шоир йўқ. Масала бу одамнинг машҳурлигида эмас. Чиройли гапирса, гўзал шеър ўқиса, тиламчилик қилиб от сўрамаса, уни қуллаб-қувватлаб хурсанд бўлардик. Қирғизис халқининг кўрсатган ҳурмати учун раҳмат! Аммо, кўчада ким топилса, қозоқ миллатининг шоири демасликларини сўраймиз. Мен қозоқ мамлакати Айтиш шоирлари ва баҳшилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида маълум қиламан. Мен қозоқ халқидан санъатимизнинг қадрини бунчалик пасайтирмасликни талаб қиламан. Шоирлик талантига эга бўлмаган бундай бечоралар ҳеч кимга ёрдам бермайди. Энди қирғиз ака-укалардан сўраймизки, икки давлат Айтиш шоирлар уюшмаси ўртасида имзоланган меморандум қоидаларига риоя қилиб, фақат биз тавсия қилган шоирни оммага тақдим этишни сўраймиз. Сохта шоирлар эмас, чинакам ҳурматга лойиқ истеъдодли шоирлар куйласин. Биржан юртга етиб келганида халқдан, барча Айтиш шоирларидан узр сўрашни унутмасин», – деди Аманжол Алтаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram