Қирғизистон президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга келади

Садыр Жапаров
Фото: Аkorda.kz

ASTANA. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун 8-10 август кунлари Астанага ташриф буюради.

Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг маълум қилишича, ташриф чоғида Қирғизистон раҳбари Япония Бош вазири Фумио Кисида билан музокаралар ўтказади. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилади.

“Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти давлат раҳбарлари саммити кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек минтақавий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни мақсад қилган”, - деди Муратбек Азимбакиев.

Шунингдек, Садир Жапаров давом этаётган Саммит доирасида “Марказий Осиё + Япония” бизнес-форумида иштирок этиши режалаштирган.

Сўнгги хабарлар
telegram