Қирғизистон президенти 2026 йилгача энергетика инқирозидан чиқиш вазифасини қўйди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2026 йилгача энергетика инқирозидан чиқиш вазифасини қўйди, дея маълум қилди Энергетика вазири Таалайбек Ибраев Иссиқкўл вилояти маҳаллий ҳокимияти вакиллари билан учрашувда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kabarга таяниб.

Энергетика
Фото: Мақсат Шагирбаев / Kazinform

У энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилганини эслатди.

– Президент Садир Жапаров олдимизга 2026 йилгача энергетика инқирозидан чиқиш вазифасини қўйди. Бунинг учун қуёш ва шамол электр станцияларини қуришимиз керак, бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади. Лекин уларни қуриш учун инвестор биринчи навбатда ер муаммоларини ҳал қилиши керак. Иссиқкўл вилоятига бошқа ҳудудларга нисбатан энергетика соҳасига катта сармоя киритилмоқда. Биз бу имкониятни бой бермаслигимиз лозим. Энергетика вазирлиги қатор инвесторлар билан меморандум ва ҳамкорлик шартномалари имзолади. Энди бу лойиҳаларни амалга ошириш учун шароит яратамиз. Бу биргаликда ҳал қилиниши керак бўлган муаммо. Шунинг учун биз энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишимиз даркор, — деди вазир.

Сўнгги хабарлар