Қирғизистон Миллий банки ҳисоб ставкасини 9 фоизгача пасайтирди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Миллий банки ҳисоб ставкасини 200 базавий пунктга пасайтириб, 9 фоизга туширди. Қарор 2024 йил 28 майдан кучга киради, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Миллий банки
Фото: Кабар

Регуляторга кўра, Қирғизистонда инфляция пасайишда давом этмоқда. 2024 йил май ойида истеъмол нархларининг йиллик ўсиш суръати 4,4 фоизни ташкил этди (2023 йил декабрда – 7,3 фоиз).

Пул-кредит сиёсатини юмшатиш йиллик инфляциянинг барқарор секинлашуви шароитида мумкин бўлди, унинг қиймати жорий йил охирига қадар ўрта муддатли мақсадли 5-7 фоиз доирасида бўлиши кутилмоқда.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар