Қирғизистон Қозоғистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Оқилбек Жапаров
Фото: gov.kg

BISHKEK. Кazinform - Яқин келажакда Қирғизистон Қозоғистоннинг сув тошқиндан жабр кўрган ҳудудларига гуманитар ёрдами жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Қирғизистон Республикаси давлат раҳбари топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қирғизистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишидаги инсонпарварлик юкини шакллантираётганини ва яқин орада Қозоғистонга жўнатилишини айтди.

- Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам қўлини чўзди, лекин биз сўрамадик. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга бизга кўрсатилаётган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қирғизистон Республикаси Президентининг қўшни давлатлар билан олиб бораётган сиёсати натижасида улар бизга ёрдам сўрашимиздан аввал ҳам ёрдам кўрсатди. Биздан ҳам сўралмаган бўлса-да, қардош халққа ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатамиз.

8 апрель куни Қозоғистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюради. Йиғилишда яна қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини муҳокама қиламиз”, — деди Оқилбек Жапаров.

Сўнгги хабарлар