Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини видео ва фотога олишни тақиқламоқчи

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Жогорку Кенешининг Қонунчилик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси биринчи ўқишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини кейинчалик интернетда материалларни тарқатиш мақсадида фото ва видеоёзувга олишни тақиқловчи қонун ҳужжатларига ўзгартиришларни маъқуллади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини видео ва фотога олишни тақиқламоқчи
Фото: Жогорку Кенеш

Қонун лойиҳаси жамоат тартибини муҳофаза қилиш ёки жамоат тартибини бузишга чек қўйиш вазифасини бажараётган давлат мансабдор шахсига ёки бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безориликларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва жазо чораларини кучайтиришга қаратилган.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига бўйсунмаслик, ҳақорат қилиш, камситиш ва қаршилик кўрсатиш, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини бажаришида ишига ноқонуний аралашиш, жамиятда обрўсизлантириш мақсадида фото ва видеога олиш ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини видео ва фотога олишни тақиқламоқчи
Фото: Жогорку Кенеш

 

Қонун лойиҳасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг (ҳарбийининг), шунингдек жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни бажарувчи бошқа шахснинг қонуний талабига бўйсунмаслик, шунингдек, ходимларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат вазифаларини бажариш пайтида ишига путур етказиш мақсадида, кейинчалик интернетда фото ва видеоларни тарқатиш 50 БҲМ (5000 сом) миқдорида жарима солишга ёки 5 кундан 7 кунгача қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Шахсга ўз хизмат, касбий фаолиятини ёки жамоат бурчини бажариш вақтида нисбатан содир этилган безорилик учун 500 БҲМдан БҲМгача (50 мингдан 200 минг сомгача) жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ота-онасини боқишдан бўйин товлаган болалар жазоланиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар