15:08, 11 Март 2024 | GMT +5
Қирғизистон ҳудудида зилзила қайд этилди
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 11:53 да зилзила қайд этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила 12 балллик MSK-64 шкаласи бўйича 3 балл, магнитудаси МPV=3,4, энергия синфи К=8,3 бўлган зилзила рўй берган.
Зилзила манбаи Қирғизистон ҳудудида, Оқ-Булоқ қишлоғидан 5 км шимоли-ғарбда, Қоракўл шаҳридан 40 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Оқ-Булоқ, Курменти, Оқ-Булун, Балбай аҳоли пунктларида зилзила интенсивлиги 3 балл, Шати, Қутурғу, Туп қишлоқларида 2,5 баллни ташкил этган.