12:14, 11 Январь 2025 | GMT +5
Қирғизистон-Хитой чегарасида тунда зилзила қайд этилди
ASTANA. Kazinform – 10 январь куни соат 23:48 да Қирғизистон-Хитой чегараси яқинида 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар беради Кабар ахборот агентлиги.
Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хитой ҳудудида, Бедел қишлоғидан 53 километр жануби-шарқда, Ақ-Шайрақ қишлоғидан 57 километр жануби-шарқда, Қумтўр конидан 95 километр жануби-шарқда, Қоракўл шаҳридан 130 километр жануби-шарқда жойлашган.
Қирғизистон Республикасининг аҳоли пунктларида зилзила кучи Бедел қишлоғида 3 балл атрофида бўлган.