Қирғизистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: gov.kz

27 ёшли Қирғизистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Deusche Welle нашрига таяниб хабар беради.

Қирғизистоннинг Норин вилояти суди 7 декабрь куни Қирғизистон фуқароси Бекназар Бўругулни “Вагнер” ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилди ва қарор фақат 4 январь куни эълон қилинди.

Норин вилоятида яшовчи 27 ёшли фуқаро 2023 йил август ойида мамлакатга қайтганидан уч ҳафта ўтиб ҳибсга олинган.

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу шахсга нисбатан суд иши “ҚР фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши ёки террорчилик ҳаракатини содир этиш учун тайёргарликдан ўтиш” моддаси бўйича қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси 2022 йил 1 ноябрь куни Россия қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётиб, маҳбусларни оммавий сафарбар қилиш чоғида хусусийий ҳарбий кампания иштирокчисига айланган.

Бу Қирғизистонда Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганлик учун қўзғатилган иккинчи жиноий ишдир.

2023 йилнинг май ойида 31 ёшли Асқар Кубаничбек уули 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ Олий суд ишни қайта кўриб чиқиш учун туман судига юборган.

Сўнгги хабарлар