Қирғизистон Бишкекда қўлга олинган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини Озарбайжонга топширди

Қирғизистон Бишкекда қўлга олинган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини Озарбайжонга топширди
Фото: ҚР Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати

BISHKEK. Kazinform - Бир кун аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Озарбайжон Республикаси расмий органлари сўровига кўра, аввалроқ Бишкекда қўлга олинган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини “Манас” халқаро аеропорти ҳудудида ушбу мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакилларига топширди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб.

Махсус хизматлар маълумотларига кўра, 2024 йил 22 март куни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 261-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Киевская ва Абдраҳмонов кўчалари чорраҳасида трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган, шунингдек, бир қатор ноқонуний ҳаракатларни содир этган Озарбайжон Республикасининг беш нафар фуқароси иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти аниқланиб, ушланган.

Аниқланишича, 2024 йил 20 март куни Озарбайжон Республикасининг беш нафар фуқароси “Ақ-Жол-Автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистон ҳудудига келган. Хусусан, А.В.С. (1971 йилда туғилган), Б.С.О. (1984 йилда туғилган), А.М.О. (1982 йилда туғилган), Б.Н.О. (1992 йилда туғилган), М.З.О. (1992 йилда туғилган). Уларнинг мақсадлари жиноий таъсирини, жумладан, жиноий мафкурани ёйиш ва кучайтириш, шунингдек, ўта оғир жиноят - буюртма асосида ўлдиришни содир этишдан иборат эди.

Аввалроқ Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштириш мақсадида мамлакатга келган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар