Қирғизистон билан чегарада бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан омборхоналар қурилади - Савдо вазирлиги
ASTANA. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев Жамбил вилоятининг Қордай туманида қурилиши режалаштирилган омбор мажмуаси ҳақида маълумот берди.
“Мажмуа бир нечта ишлаб чиқариш, савдо ва логистика йўналишларидан иборат. Мазкур объектнинг Жамбил вилоятининг Қордай туманида жойлашишига у ерда катта миқдордаги хом ашё ва ривожланган инфратузилма сабаб бўлган. Сут, гўшт, сабзавот, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини амалга ошириш учун шароитлар яратилади. Шунингдек, яратиладиган мажмуа Қирғизистон Республикаси билан савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган”, - деди Қ. Тўребаев Парламент Мажилисида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
“2024 йил 28 мартда Жамбил вилояти ҳокимлиги томонидан мажмуани бошқарадиган инвестор танлаш бўйича танлов эълон қилинди.19 апрелда иккинчи тендер эълон қилинган, бироқ инвестор ҳали аниқланмаган. Шунинг учун бошқа танлов амалга оширилади. Мажмуа қурилиши билан бир қаторда, инвесторга муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш учун шарт-шароитлар белгиланди”, - деди вазир ўринбосари.