Қирғизистон барча интим хизмат кўрсатиш жойларини ёпишни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 1 декабридан Қирғизистонда интим хизматлар кўрсатувчи барча жойларнинг фаолияти тақиқланади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, бугун Иссиқкўл вилоятининг Балиқxи шаҳрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси шаҳар бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Унинг очилишида қўмита раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этиб, идора ходимларига бир қатор вазифаларни юклади.
Унга кўра, фуқароларга интим хизмат кўрсатувчи турли кўнгилочар масканлар ва ҳаммом мажмуаларини ташкил этишда ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида ташкилот аъзолари фаолиятини назорат қилиш қўмита ходимларининг устувор вазифаларидан бири бўлади.
Шу муносабат билан Қамчибек Ташиев давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига 2023 йилнинг 1 декабрига қадар республика ҳудудида бундай жойларнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича топшириқ берди.
МХДҚ раҳбарининг сўзларига кўра, интим хизматлар кўрсатувчи жойнинг фаолияти давом этиши тўғрисида маълумот келиб тушса, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари лавозимидан озод этилади.