Қирғизистон аҳолисининг 43 фоизи CОVID-19 вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланган
Унинг сўзларига кўра, Ўш шаҳри, Ўш, Талас ва Норин вилоятларида аҳолининг 50 фоиздан ортиғи қамраб олинган.
«Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Хитойда ишлаб чиқарилган «Sinopharm» ваксинаси, Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган «AstraZeneca» ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган QazVac вакциналари Қирғизистон фуқаролари учун мавжуд. Вакциналар хавфсиз ва ҳамма учун мавжуд бўлади», - деди у.
Бундан ташқари, РИМ директори Pfizer вакцинаси Бишкек ва Чуй вилояти аҳолиси учун ҳам мавжуд эканлигини таъкидлади.
«27 октябр куни дунёнинг 172 давлатини ўз ичига олган CОVAХ ташаббуси орқали Қирғизистон Республикасига 259 740 доза миқдорида вакцина етказилди. Тез орада вакцина республиканинг барча ҳудудларига етказилади. Мен барча фуқароларни эмлашга, ўзларини ва яқинларини ҳимоя қилишга чақираман», — дея хулоса қилди Гулбара Ишенаписова.